Жамият
«Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–61-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.
Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган 35 та давлат ОТМ рўйхати тасдиқланди.

Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:
- контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
- маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
- ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
- хориждан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
- бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
- автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.
Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56651
Жамият
55852
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ