Жамият
Айни вақтда Президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда давлат раҳбари тизимдаги айрим раҳбарлар «бу вақтинча, бир-икки йилда ўтиб кетади» деган кайфиятда юрганига алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, бу борада сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинган. Уларнинг ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинган.
«Қатъий огоҳлантираман – маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак.
Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўляпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади», – деган Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77733
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ