Ўзбекистондаги ишсизликка кераксиз касбларга ўқитиш сабаб бўлмоқда – Тадқиқот

Сақлаш
11:23 / 16.12.2024 24 0

Ўзбекистон меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни мутахассисликлар кесимида ўрганиш тизимли йўлга қўйилмаган, натижада ишчи кучи талаби ва таклифи ўртасида номутаносибликлар юзага келмоқда.

 

Жумладан, 2023 йил натижаларига кўра, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таълим олганларнинг 62 фоизи иш билан таъминланган бўлса, уларнинг бор йўғи 40 фоизи ўқитилган касби бўйича ишга жойлашган.

 

Меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабнинг чуқур ўрганилмаганлиги натижасида таълим муассасалари томонидан меҳнат бозорида талаб паст бўлган касбларга ўқитиш тенденциялари кузатилмоқда.

 

Makroиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари ўтказган тадқиқотдан маълум бўладики, бугунги кунда ҳам 30 та касбга талаб юқорилигича қолган. Буни қуйидаги суратдан билиб олиш мумкин:

 

 

Қуйидаги жадвалда эса касбларга бўлган талабнинг ҳудудлар бўйича кўрсатгичи келтирилган:

 

 

МҲТИ бу маълумотларни тўплашда Ўзбекистон меҳнат бозоридаги жами 178 та касбни таҳлил қилган ва бунинг учун 180 та туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган 7700 дан ортиқ иш берувчи иштирокида сўровнома ўтказган.

 

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 августи ҳолатига кўра Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//