Ўзбекистонда 4 йил ичида қанча одам IELTS'дан 9 олди?

Сақлаш
14:54 / 14.12.2024 19 0

IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл тўплаганлар бу йил ҳисобида 52 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда. Ўтган йил билан солиштирганда бу кўрсатгич қарийб 4 мингтага кўплигини кўриш мумкин.

 

2024 йилда 22 нафар ўзбекистонлик IELTS'дан 9 олган. IELTS 8,5 олганлар эса 310 нафарни ташкил этади.

 

Таъкидлаш лозим, IELTS имтиҳонидан энг максимал баҳо олиш 2023 йилдан бошлаб сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Жумладан, ўтган йилда 13 нафар талабгор IELTS'дан 9 балл олишга муваффақ бўлган.

 

2020 йилдан олиб қаралганда бугунгача жами 36 нафар ўзбекистонлик IELTS имтиҳонида энг юқори баҳони қўлга киритган. 8,5 балл олганлар эса 757 нафарга етган.

 

 

Маълумот учун, 2020 йилда 10 мингдан ошиқроқ рақамлар билан бошланган кўрсатгичлар 2024 йил охирига келиб 60 минглик даражага қараб юқорилаб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//