Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан кейинги йилнинг 1 январидан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди. Бироқ бу фақат нақд пулда тўловчилар учун.
Агар тўлов электрон шаклда (транспорт ёки банк картаси) амалга оширилса, йўл ҳақи ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм.
Ҳужжатга кўра, янги йилда Тошкент шаҳри йўналишларидаги барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади. Бунда картаси йўқ бўлган йўловчилар автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Пайнет, МультиПай ва Осон инфокиосклари орқали нақд пулда бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.
Шунингдек, йўловчилар кўп марталик (2, 5, 7 кун амал қиладиган) тариф режаларидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Маълумот учун, қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ