Маданият
Фото: ЎзА
Ўзбекистон миллий павильони Германиянинг дизайн бўйича «Аъло меъморчилик – ярмаркалар ва кўргазмалар» номинациясида олтин медалига сазовор бўлди.
Маълум бўлишича, павильон Осака шаҳрида ўтказиладиган «Expo 2025» халқаро кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон павильони Германиядаги дизайн мукофотида олтин медалга сазовор бўлганидан ҳайратдамиз. Бу бизнинг Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси учун амалга ошириб келаётган учта йирик лойиҳамиздан биридир. Мазкур лойиҳада анъанани замонавийлик билан уйғунлаштирадиган барқарор меъморчилик ва илғор дизайннинг муҳимлигига урғу берилади, – дейди «ATELIER BRÜCKNER» бошқарувчи директори Ширин Франгоул-Брюкнер.
Таъкидланишича, павильон Марказий Осиё давлати учун янги давр рамзи – ўсиш ва ривожланиш истиқболларига бағишланган намойишни ўзида қамраган бўлиб, дизайнда табиий ашёлар ва модулли қурилмалардан фойдаланилган.
«Олтин мукофотни Германия дизайн мукофотлари анжуманида қабул қилиб олиш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси учун муҳим босқич ҳисобланади. Бу жаҳон миқёсида Ўзбекистоннинг маданий манзарасини асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва парваришлаш бўйича устувор мақсадимизга ҳамоҳангдир», – дейди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг хабар беришича, павильонда Ўзбекистоннинг бой тарихи намойиш этилиб, ташриф буюрувчиларга илм-фан, инновациялар ва мамлакатдаги ўзгаришлар ҳақида ноёб тушунчалар тақдим этилади. Лойиҳага Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан буюртма берилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ