Маданият
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 13 декабрь куни Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбековни қабул қилди, Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим бўғин бўлиб, муштарак тарих, тил, маданият ва анъаналар билан боғланганини алоҳида таъкидлаган.
«Халқларимизни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилди ва бу ҳамкорликни мустаҳкамлашда маданият муҳим ўрин тутади», – деган Садир Жапаров.
Шунингдек, Қирғизистон президенти 2025 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари икки халқнинг янада яқинлашишида муҳим воқеа бўлишига ишонч билдирган.
Садир Жапаров Озодбек Назарбековни Қирғизистон Республикаси халқ артисти унвони билан табриклаб, унинг мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, центабр ойида Қирғизистон миллий филармонияси эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Нур Омурбаевга Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони, Қирғизистондаги эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбекка Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист фахрий унвони берилган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
77656
Жамият
56684
Жамият
55900
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ