
Маданият
Ғолибларга Президент совғаси сифатида «Дамас» автомобиллари ва пул мукофотлари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида «Энг намунали туман ва шаҳар» ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танловларини ўтказиш белгиланган эди.
Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июндаги «Энг намунали вазирлик ва идора» ҳамда «Энг намунали туман ва шаҳар» танловларини ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида»ги 30-сон баёни билан танловларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вазифалар белгиланиб, Республика комиссия таркиби тасдиқланди.
2024 йилда ўтказилган «Энг намунали туман ва шаҳар» танловига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тавсиясига кўра, маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйган, бу борада юқори самарадорликка эришган ҳамда ўз ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаган 14 та туман ва шаҳар ҳамда «Энг намунали вазирлик ва идора» танловига 17 та вазирлик ва идорадан иштирок учун аризалар қабул қилинди.
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими 2024 йил 13 декабрь куни Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди.
Республика комиссиясининг ўрганиш натижаларига кўра, «Энг намунали шаҳар ва туман» танловида:
1-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани;
2-ўрин — Самарқанд вилояти Иштихон тумани;
3-ўрин — Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
4-ўрин — Андижон вилояти Хўжаобод тумани;
5-ўрин — Жиззах вилояти Ғаллаорол туманига берилди.
Шунингдек, «Энг намунали вазирлик ва идора» танлови ғолиблари ҳам тақдирланди:
1-ўрин — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
2-ўрин — Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти;
3-ўрин — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
4-ўрин — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси;
5-ўрин — Спорт вазирлиги.
Ғолиб бўлган вазирлик ва идора ҳамда туман-шаҳарларга Президент совғаси сифатида:
1-ўринга — «Дамас» автомобили;
2-ўринга — 40 миллион сўм;
3-ўринга — 25 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
4- ва 5-ўрин совриндорларига эса 10 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди.
Шу билан бирга алоҳида номинациялар бўйича ҳам тақдирлашлар амалга оширилди.
Жумладан:
«Давлат тилида иш юритиш бўйича энг намунали вазирлик-идора» номинацияси бўйича «Ўзкимёсаноат» АЖ;
«Энг фаол китобхон вазирлик-идора» номинацияси бўйича Ички ишлар вазирлиги;
«Энг фаол тарғиботчи вазирлик-идора» номинацияси бўйича Миллий гвардия;
«Энг яхши вазирлик-идора сайти» номинацияси бўйича Мудофаа вазирлиги;
«ОАВ ва ижтимоий тармоқларда энг фаол вазирлик-идора» номинацияси бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ғолиб деб топилди.
Тадбирда бир қатор халқ артистлари иштирок этиб, қатнашувчиларга кўтаринкилик руҳини бағишлади. Йиғилганлар бундай турдаги тадбир ва танловлар давлат идораларининг соҳага чуқур масъулият билан ёндашишига, давлат хизматчилари орасида маънавият ва маърифатга қизиқишни янада орттиришга ёрдам беришини таъкидлади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ