Жамият
Президент раислигида ўтказилаётган 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига қаратилган йиғилишда ижтимоий ҳимоя масаласига ҳам алоҳида тўхталинди.
Президент камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топшириғини берди.
Тўгарак харажатларининг 80 фоизгача бўлган қисми давлат бюджетдан қопланади.
Давлат раҳбари шунингдек, камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлигини такидлади. Олийгоҳ ректорларига эса камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлиш вазифаси тайинланди. Вазир Қ. Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
77656
Жамият
56684
Жамият
55900
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ