Маданият
Фото:ЎзА
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Абдулазиз Комиловни Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун «Ҳурматли эл ёшуллиси» («Hormatly il ýaşulusy») унвони билан тақдирлади.
Комиловни тақдирлаш бўйича қабул қилинган қарорда Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялаш, сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматлари алоҳида қайд этилган.
Бундан ташқари, Комиловга шоир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали ва ёдгорлик белгилари ҳам топширилди.
Маълумот учун, Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири ҳисобланади. У айни пайтда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари вазифасини бажариб келмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
77145
Жамият
56391
Жамият
55576
Жамият
50595
Жамият
//
Изоҳ йўқ