Жамият
Ижтимоий тармоқларда кейинги ўқув йилидан ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий муносабат билдирди.
«Бюджет жараёнларини шакллантиришда вазирлик томонидан, биринчи навбатда, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг молиявий мутаносиблигини таъминлашда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажаришга устувор эътибор қаратилади. Бунда, самарадорликни ошириш мақсадида турли йўналишлар бўйича таҳлиллар ўтказилади», дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, 2024 йилда мактаб ўқувчиларига 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган. Ушбу маблағларнинг 435,5 млрд сўми (ёки 36 фоизи) даврийлиги 1 йил ҳисобланадиган ҳамда ҳар йили янгидан чоп этиладиган машқ дафтарлари учун йўналтирилган.
2025 йилда эса 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун ажратиладиган жами 1,3 трлн сўм маблағни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган.
Бу эса янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.
«Бунда ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган», деб ёзади вазирлик ахборот хизмати.
Бундан ташқари, муносабатда Китоб жамғармаси ҳақида ҳам сўз борган. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлардаги фаол фойдаланувчилар Бюджет лойиҳасида Китоб жамғармасининг харажат ва даромадлари кўрсатилмаганига эътибор қаратилган. Вазирнинг изоҳ беришича, Китоб жамғармаси фаолияти тўхтатилган ва янги жамғарма ташкил қилинмагани сабабли лойиҳада бу бўйича маълумотлар акс эттирилмаган.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ