Маданият
Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
7 декабрдан кучга кирган ҳужжатга кўра, энди давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларида малака тоифалари бериладиган лавозимлар белгиланади.
Бунда Маданият вазирлиги бир ой муддатда ушбу турдаги муассасаларда ишловчи артист ходимларнинг ижодий фаолиятини баҳолаш мезонларини, шунингдек, уларнинг ижро этиш меъёрлари тасдиқлайди.
Шу билан бирга, вазирлик манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарорига мувофиқлаштиради.
Ҳужжатда келтирилишича, бундай амалиётдан кўзланган мақсад ушбу соҳа ходимларининг фаолиятини тартибга солиш ҳамда қўшимча рағбатлантиришдир.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77821
Жамият
56756
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ