“Йил аёли” республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Сақлаш
09:04 / 27.12.2021 1122 0

Кеча, 26 декабрь куни пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида "Нафосат", "Гендер тенглик фаоли" ва "Йил аёли" миллий кўрик танловларида ғолиб бўлган иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева табрик сўзи билан очиб берди. Кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби деб Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани “Орзу” фермер хўжалиги раиси Салиева Палзада Жийенбаевна топилди.

 

 

Йил аёли – 2021” республика танловининг соҳибалари:

 

1-ўрин Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-сон Оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Насриддинова Маҳзуна Тахсиновна;

 

2-ўрин  Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, подполковник Шаропова Дилфуза Қудратовна;

 

3-ўрин Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, “Мевазор-Саодат” ишлаб чиқариш кооперативи бошлиғи Низомова Саодат Кенжаевна.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//