Tелеканалларда рекламага ажратилган вақт кўпайтирилиши мумкин

Сақлаш
22:26 / 24.12.2021 1239 0

Бу ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори ўринбосари Аъзам Қурбонов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилган.

 

Янги таҳрирда тайёрланган “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг асосий жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

 

1. Қонун нормаларини қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилмоқда ва янги тушунчалар қўшилмоқда (“ахлоқсиз реклама”, “уйғунлаштирилган реклама”, “хомийлик рекламаси” ва бошқалар).

 

2. Реклама соҳасини тартибга солиш бўйича Ҳукумат, ваколатли давлат органи ва нодавлат ташкилотларнинг ваколатлари белгиланмоқда.

 

3. Телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва телекоммуникация, жумладан мобил алоқа тармоқларида реклама жойлаштириш тартиби такомиллаштирилмоқда, хусусан:

 

- телерадиоташкилотлар учун реклама жойлаштиришга ажратилган вақт ҳар бир соатига амалдаги 10 фоиздан 20 фоизга узайтирилмоқда ва бошқа талаблар либераллаштирилмоқда;

-  телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш чоғида рекламани тарқатишга фақат абонентнинг олдиндан розилиги бўлсагина йўл қўйилиши белгиланмоқда.

 

4. Рағбатлантирувчи акцияларни ташкил этиш ва ўтказишга ҳамда уларни рекламасига доир аниқ тартиб ўрнатилмоқда;

 

5. Ташқи рекламани жойлаштиришга оид талабларни белгиловчи 4 та моддадан иборат алоҳида боб киритилмоқда.

 

6. Электрон тижоратда маҳсулот рекламаси, интернет жаҳон ахборот тармоғи воситасида тарқатиладиган рекламани тартибга солувчи янги талаблар киритилмоқда.

 

7. Дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар, энергетик ичимликлар, халқ табобати маҳсулотлари рекламасига доир талаблар такомиллаштирилмоқда.

 

8. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан суд тартибида қўлланиладиган молиявий санкциялар ўрнатилмоқда.

 

Ҳозирда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2-ўқишида кўриб чиқилаётгани айтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//