Маданият
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Париж халқаро модалар академияси (AICP) ҳамкорлигида қўшма факультет ташкил этилган эди. Ушбу қўшма факультет Марказий Осиёда айни йўналиш бўйича фаолият юритаётган ягона даргоҳ ҳисобланади.
4 декабрь куни ушбу факультетнинг Мода ва дизайн кафедраси профессори, техника фанлари доктори, AICP блоки раҳбари Умида Мўминова Париж халқаро мода академиясининг энг юқори 6-даражали моделист дипломи билан тақдирланди.
«Институтимизда амалга оширилаётган ишлар халқаро даражада тан олиниши қувонарли ҳол. Шундай экан келгусида сафар талабаларимизни эришган ютуқлари билан ҳам табриклашимизга ишонаман. Сизларнинг юқори натижаларга эришишингиз учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз», деган институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Бахтиёр Насимов.
Проректорнинг сўзларига кўра, ОТМда яна бир қўшма таълим дастури амалга оширилмоқда. Ҳозирда унинг қабул жараёнлари давом этяпти.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ