Жамият
Ижтимоий тармоқларда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан ота-оналарни электрон кундалик обунасини узайтиришга мажбурлашини талаб қилинаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати ушбу хабарларга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ХТВ электрон "Kundalik.com"га ота-оналарнинг обунасини узайтиришга мажбурлаш бўйича ўқитувчиларга ҳеч қандай кўрсатма бермаган, обуна ихтиёрий ва шундай бўлиб қолади.
Электрон журнал ва кундаликлардан фойдаланадиган мактаб ўқитувчилари - «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ (637-сонли ЎзРҚ, 23.09.2020 йилда қабул қилинган), ота-оналарга обунани узайтиришни эслатиш ҳуқуқига эга.
«2021 ўқув йилида "Kundalik.com"га обуна нархи ойига эмас, йилига 8600 сўмни ташкил этишини эслатиб ўтамиз. Мазкур суммага платформанинг барча функцияларига кириш, шунингдек, логин ва пароль ҳам киради. Бошқа ҳеч қандай алоҳида тўлов амалга оширилмайди. Икки ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар учун эса 10% чегирма кўзда тутилган», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
2 Изоҳлар
Раъно
12:01 / 01.01.1970
Интернет пайт даражада ишлайди,вай фай деярли етиб келмаган.Шароит йук,аммо кундалик ком бор... Бу кулгули эмасми?
Xasanboy
12:01 / 01.01.1970
Assalomu aleykum . Hurmatli raxbarlar ota -onalar farzandi 2,3 ta bo'lsa ular xam 8600 so'm to'laydimi. Shunda ular 10 % chegirma bo'ladimi, yoki ular hammasiga bitta qilib 8600 to'lanadimi shunga amali tushuncha bersangiz javob uchun oldindan rahmat