Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш куни қор ёғади

Сақлаш
21:05 / 24.12.2021 1212 0

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилаётганини маълум қилди.

 

Қайд қилинишича, 25 декабрь, шанба куни республиканинг барча ҳудудларига антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқни, кундузи 5-10 даража илиқни, шимолда кечаси 3-8 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.

 

26 декабрь, якшанба куни мамлакатнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни, шимолда кечаси 9-14 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.

 

27 декабрь, душунба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, кечаси ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқдан юқори бўлмайди, ушбу кун учун бўлган кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага камдир.

 

Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//