Ўзбекистонда кино саноатини ривожлантириш учун қарийб 180 млрд сўм ажратилади

Сақлаш
10:13 / 02.12.2024 28 0

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳасида Маданият вазирлигига кейинги йилдаги ишлар учун қанча пул берилиши режалаштирилгани кўрсатилган.

 

Жумладан, 2025 йил учун Маданият вазирлигига республика бюджетидан қарийб 1,2 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда(аниқроғи 1 трлн 171 млрд 734 млн сўм).

 

Шундан 1 трлн сўмдан ошиқроқ пул вазирликнинг жорий харажатларига, 120 млрд сўм эса объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун сарфланиши режалаштирилмоқда.

 

Жорий харажатлар учун кўрсатилган маблағларнинг маълум қисми кино саноати учун йўналтирилади.

 

Бунда:

▪️ давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш учун харажатларига – 110 млрд сўм;

 

▪️ «Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларни яратиш учун харажатларга – 50 млрд сўм;

 

▪️ миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга ажратиладиган субсидияларга – 12 млрд сўм;

 

▪️ «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш учун харажатларга – 10 млрд сўм;

 

▪️ болалар мусиқа ва санъат мактабларини, маданият марказларини миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш учун харажатларга – 10 млрд сўм;

 

▪️ хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон ҳудудида кино ишлаб чиқариш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун харажатларга 5 млрд сўм йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, Маданият вазири жамғармаси маблағларига 50 млрд сўм маблағ ажратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//