“Чексиз ижод – чексиз имкон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Сақлаш
17:03 / 24.12.2021 927 0

Кеча, 23 декабрь куни Ёшлар ижод саройида Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан “Чексиз ижод – чексиз имкон” китобининг тақдимот маросими ўтказилди.

 

Лойиҳа  жорий йил давомида босқичма-босқич амалга оширилди. Дастлаб имконияти чекланган ижодкорлар ўртасида ижодий танлов ўтказилди. Назм, наср, публицистика йўналишларида ижод қилувчи 235 нафар имконияти чекланган ёшлар орасидан 23 нафари танлаб олинди. Сўнгра уларнинг ижодий ишлари тўплам ҳолида чоп этилди.  

 

 

Учрашувда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, юртимизда ёш ижодкорларга ва имконияти чекланган ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашдаги амалий ишлар ва танлов ҳақида тўхталиб ўтди. Ушбу тўплам ногиронлиги бор ижодкорларни қўллаб-қувватлашдаги илк қадам эканини таъкидлади.

 

Кейин УНДП халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ишончли вакили Матилда Димовска сўзга чиқди ва мазкур лойиҳа ҳақида илиқ фикрлар билдириб, бундай лойиҳаларда доимо кўмакка тайёр эканини айтиб ўтди.

 

 

Тақдимот сўнгида тўпламга ижодий ишлари чоп этилган ижодкорларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, шоирлар томонидан композицион чиқишлар намойиш этилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//