Хитойда дунёдаги энг йирик банклардан бирининг собиқ раиси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Сақлаш
10:39 / 27.11.2024 3 0

Дунёдаги энг йирик банклардан бири Bank of China собиқ бошқарув раиси Лю Ляньгэ пора олгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.

 

Маълум бўлишича, собиқ раҳбар айбини тан олгани ва ўғирланган пул ва мол-мулкнинг катта қисмини қайтаргани учун ўлим жазоси дарҳол амалга оширилмайди.

 

“26 ноябрь куни Хитойнинг Шаньдун провинцияси суди собиқ партия қўмитаси котиби ва Bank of China бошқарув раиси Лю Ляньгэ порахўрлик учун икки йилга кечиктирилган ўлим жазосини тайинлаб, умрбод сиёсий ҳуқуқлардан маҳкум этади ва барча шахсий мулки мусодара қилинади“, дейилади хабарда.

 

Ҳукмнинг 2 йилга кечиктирилиши – агар у шу муддат ичида янги жиноятга қўл урса, жазо ижроси амалга оширилишини англатади. Агар у бошқа жиноят содир этмаса, умрбод қамоқ жазосини ўтайди.

 

Маълумот учун, Bank of China Хитойнинг “Катта тўртлик“ банкларига кирувчи, энг қадимги банклардан саналади. У 1942 йилгача пул эмиссиясида иштирок этган банклардан бири бўлган. Бугунги кунда мамлакатдаги марказий банк вазифасини Хитой Халқ банки бажармоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//