«Болаларга яхши таълим бермайдиган ўқитувчи кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз» – Алишер Қодиров

Сақлаш
14:58 / 26.11.2024 9 0

Бугун, 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Унда бир қатор ҳужжатлар қаторида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Мазкур жараён давомида «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бюджетдан ажратилаётган маблағлар тўғри сарфланиши масаласига тўхталиб ўтди.

 

«Таълим тизимига жуда катта пул ажратиляпти. Бу жуда тўғри, биз буни қўллаб-қувватлаймиз. таълим ва тарбия тизимида, ислоҳотларни биз муваффақиятга эришмасак иқтисодий барқарор ривожланиш мақсадларига эришолмаймиз. Шу сабабли бу жуда муҳим. Лекин »50 трлн (сўм)га яқин ўқитувчиларнинг маошига режалаштирилган маблағдан биз кутган натижага эриша оламизми, йўқми?» деган саволни биз қўйдик.

 

Биз бу саволни доимо Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қўямиз. Лекин кеча биз буни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қўйдик. Айтдик: Ўқитувчи фаолиятининг самарадорлигини ўлчаш учун бирорта тизимимиз борми? Биз яхши ўқитувчига кўп ойлик, ёмон ўқитувчига кам ойлик бериш орқали мактабда ўқитувчининг рақобат тизимини яратайлик. Ўқитувчи болаларимизга яхши билим берсин. Яхши билим бераётган ўқитувчига кўп ойлик берайлик, рақобатбардош бўлмаган ўқитувчи кам ойлик олиб, тизимдан чиқиб кетишига ҳам розимиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхшисига муносиб. Айнан шу сабабли ажратилаётган маблағга эътирозимиз йўқ. Унинг унинг самарадорлигини ошириш бўйича тизим ишлаб чиқариш масаласида вазирликка таклифимизни киритиб келдик», деди у.

 

Маълумот учун, мажлисда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//