Жамият
Ўзбекистонда судланганликнинг бир қатор ҳуқуқий оқибатлари мавжуд.
Адвокат Беҳзодбек Ғаниевнинг ёзишича, судланганлик жиноий жавобгарликни кучайтирувчи ҳолат ҳисобланади.
Судланганлик муайян ҳолларда шахсни ўта хавфли ресидивист деб топилишига асос бўлади.
Бундан ташқари, шахс олдин озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган бўлса ва яна жиноят содир этса, жазони ижро этиш колонияси турини белгилаш учун илгари судланганлик аҳамият касб этади.
Шунингдек, судланганлик жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади.
Илгари содир этилган жинояти учун жазо ўтаётган шахс томонидан янги жиноят содир этилган ҳолларда эса судланганлик қаттиқроқ қоидалар қўлланилишига сабаб бўлади.
Судланганлик ҳолатининг мавжудлиги айрим асослар бўйича, масалан, айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги, алоҳида ҳолларда эса (оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланганлик ҳолати мавжуд бўлганда), ярашув асосида жиноий жавобгарликдан озод этилишига тўсқинлик қилади.
Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати мавжуд шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди.
Шу билан бирга, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати мавжуд шахслар адвокат, нотариус бўла олмайди. Ҳарбий хизматга чақирилмайди.
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга ҳам қабул қилиш ман этилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ