Жамият
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги сўзлаган нутқини лингвистик таҳлил қилиб, унинг натижаларини маълум қилди.
Таъкидланишича, нутқда Президент жами 3318 та сўздан фойдаланган бўлиб, улар ичида «ҳукумат» сўзи энг кўп ишлатилган – 29 марта. «Аҳоли» ва «давлат» сўзлари эса 18 марта қўлланилган. Бундан ташқари, «раҳбар» сўзи 16 марта, «қонун» ҳамда «дастур» сўзлари 15 марта, «иқтисодиёт» сўзи 14 марта ва «тизим» сўзи 13 марта айтилган.
Кейинги ўринларда «мамлакат», «депутат» (9 мартадан), «Ўзбекистон», «халқимиз», «хизмат», «сифат», «парламент» (8 мартадан), «инвестиция», «имконият», «вазирлик» (7 мартадан), «энергия», «таълим» ва «ёшлар» (6 мартадан) сўзларидан энг кўп фойдаланилган.
«Икки сўзли ибораларни таҳлил қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, «Вазирлар маҳкамаси» ибораси 6 марта, «Марказий Осиё», «Бош вазир» иборалари 5 марта, «янги ҳукумат» ибораси 4 марта қўлланилган. «Янги Ўзбекистон», «ташқи сиёсат», «камбағалликни қисқартириш» иборалари эса 3 марта тилга олинган» , дейилади таҳлилда.
Тармоқлар бўйича гапирилганда эса сўзларнинг қўлланилиши қуйидагича кўриниш олган:
▪️ Ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича — «аҳоли», «маҳсулот», «имконият» ва «тизим»;
▪️ Иқтисодий ўсиш суръатини ошириш бўйича — «ҳукумат», «экспорт», «инвестиция», «хизмат» ва «технология»;
▪️ Камбағалликни камайтириш бўйича — «маҳалла», «оила», «аҳоли», «дастур» ва «таълим»;
▪️ Иқтисодиёт ва аҳоли даромадларини ўстириш йўналиши бўйича — «саноат», «энергия», «ҳукумат», «даромад» ва «инвестиция»;
▪️ Соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича — «ҳукумат», «тиббий», «таълим», «сифат» ва «мактаб»;
▪️ Давлат халққа хизмат кўрсатиши шартлиги таъкидлашда — «Қонун», «раҳбар», «ҳукумат», «ҳамкорлик», «парламент», «депутат», «давлат» ва «сифат»;
▪️ Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилишда — «Осиё», «давлат», «минтақавий» ва «ҳамкорлик»;
▪️ 2025 йилни номлаш бўйича — «яшил энергия», «иқлим», «атроф-муҳит» ва «асраш».
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ