Таржимашуносликка бағишланган конференция ўтказилди

Сақлаш
09:24 / 24.12.2021 947 0

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Ўзбек замонавий адабиётини хорижий тилларга таржима қилиш ва чет мамлакатларда тарғиб қилишнинг долзарб масалалари”га бағишланган Иккинчи республика конференцияси ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад – конференциянинг йўналиши ўзбек замонавий адабиёти қамровини кенгайтириш, унинг жаҳон майдонидаги эътирофини юксалтиришдир.

  

Конференция аввалида “Слово” электрон альманахи тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, таржимонлар Муҳиддин Омон ва Нодира Рашидова сўзга чиқди. Йиғилганларга нашр ҳақида ҳикоя қилувчи слайд намойиш этилди.

  

 

Нашрнинг масъул муҳаррири Александр Свистунов, “Слово”нинг таҳрир ҳайъати аъзолари Галина Долгая, Рисолат Ҳайдарова, Николай Ильин альманахнинг ўз олдига қўйган мақсади, унинг режалари ва истиқболлари ҳақидаги саволларга жавоблар қайтаришди. Альманахда рус тилида ижод қилувчи шоир ва ёзувчиларнинг асарлари билан бир қаторда ўзбек ижодкорларининг рус тилига таржима қилинган асарларига ҳам кенг ўрин берилган.

      

Конференция амалий йўналишда ташкил этилиб, унда ўзбек замонавий адабиётидан хорижий тилларга таржималар қилаётган таржимонларнинг маҳорат сабоқлари ташкил этилди. Амалий қисм шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этди. Хусусан, шўъбаларда Рустам Мусурмон, Бобохон Муҳаммад Шариф, Николай Ильин, Бегойим Холбекова ҳамда Гулноз Мамарасулова жаҳон шеърияти таржимаси, ўзбек насрини турк ва озарбайжон тилларига, ўзбек шеъриятини рус ва инглиз тилларига таржима қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сабоқ беришди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//