Ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади

Сақлаш
11:37 / 23.12.2021 784 0

«Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида субсидия берилади.

 

2022 йил 1 мартдан:

 

болаликдан ногирон бўлган шахслар ва I ва II гуруҳ ногиронлари даромад солиғи бўйича имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилади;

 

2024 йил 1 мартгача иш берувчиларга ногиронлар учун тўланган ижтимоий солиқ Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

 

Эндиликда давлат буюртмачилари ногиронлар жамоат бирлашмалари билан уларнинг маҳсулотларини харид қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.

 

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

 

ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;

 

тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

 

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан 2022 йилдан ҳар йили танлов асосида 20 нафаргача ногирон ёшлар хорижий ОТМда, онлайн курсларда таълим олиши ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//