Ўзбекистонда Янги йил куни қор ёғадими?

Сақлаш
15:39 / 23.12.2021 1316 0

Янги йил кечасида қандай об-ҳаво кузатилиши тўғрисидаги саволлар кўпчиликни қизиқтиради. Ушбу саволга Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов жавоб берди:

 

«Янги йил арафалари яъни 30-31 декабргача яна 8-9 кун бор ва бу кунлар учун тузиладиган об-ҳаво прогнозлари узоқ муддатли об-ҳаво прогнозлар сирасига киради. Ўзгидромет ваколати доирасида узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларида аниқ муддат учун ёғингарчилик бўлиши кўрсатиб ўтилмайди.

 

Аммо метеоролог ва атмосферадаги ҳаво оқимларининг ҳаракатини синчков таҳлил қилган мутахассис сифатида айтиш мумкинки, 30-31 декабрь кунлари республикамизда ёғингарчилик кутилмайди».

 

Демак, республика аҳолиси байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//