 
                   
                    Маданият
Барглар ранги ўзгариб, ҳаво салқинлаша бошлаганда, табиат нафақат мазали, балки мавсумий муҳитга мос бўлган меваларнинг мўл ҳосилини ҳам тортиқ қилади. Куз – қалин кийимлар, иссиқ ичимликлар ва витаминларга бой мевалар фаслидир. Қуйида куз фаслида истеъмол қилиш айни муддао бўлган 5 мева ҳақида тўхталамиз.
Олма
Куз мавсумнинг асосий меваси – бу шубҳасиз, олма.
Ушбу мева ёрдамида газаклар, пирожнийлар пишириш ёки ажойиб штрудел тайёрлаш мумкин. Олма кузнинг рамзи ҳисобланади. У C витаминига бой бўлиб, ҳазм қилиш ва иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
Нок
Таркиби К ва С витаминларига бой бўлган нокни салатларда, ширинликларда ишлатиш мумкин. Албатта, меванинг ўзини тановул қилиш ҳаммасидан аълороқ.
Киви
Киви кузги мевалар орасида тетиклантирувчи ва тўйимли қўшимча ҳисобланади. Бу ёрқин яшил мева нок каби С ва К витаминига бой.
Апельсин
Апельсин энг севимли цитрус мевалардан бири бўлиб, куз мавсумида энг кўп сотилувчи мева қаторидан жой олган. Ушбу мева иммунитет тизимини ва умумий саломатликни қўллаб-қувватловчи С витаминига бойлиги билан машҳур.
Узум
Куз фаслида етишиб, ширин ва хўшбўй таъмга эга бўлувчи ушбу маҳсулот антиоксидантларга, жумладан, юрак саломатлиги учун фойдали бўлган ресвератролга бой.
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Жамият
 
                  Сиёсат
 
                  Жамият
 77328
             77328
          Жамият
 56478
             56478
          Жамият
 55670
             55670
          Жамият
 50729
             50729
          Жамият
//
Изоҳ йўқ