Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади

Сақлаш
17:19 / 01.11.2024 47 0

 

Давлат раҳбари, шунингдек, 2025 йилни Навоий вилоятида «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

 

Президент Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг маънавий брендига айланиши зарурлигини таъкидлади.

 

Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида «Бобур йили» деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

 

Бу йил доирасида «Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш» мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида «Навоийхонлик кечалари» ўтказилади.

 

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.

 

Янги қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//