Маданият
Вазирлар Маҳкамасининг 24-октабрдаги 694-сон қарори билан кинематография соҳасида бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Президент қарорига мувофиқ Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Фильмларнинг ғоявий-бадиий даражасини оширишга кўмаклашиш бўйича миллий кенгаш ташкил этилган. Шунингдек, халқаро кинофестивалларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда.
Ҳужжат билан Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия ҳамда Фильмларнинг ғоявий-бадиий даражасини оширишга кўмаклашиш бўйича миллий кенгаш тўғрисидаги низомлар ҳам тасдиқланди.
Улар қуйидагиларни белгилайди:
комиссия ва кенгашнинг мақсади ва вазифалари;
уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
фаолиятини ташкил этиш тартиби.
Миллий комиссия олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилган:
«Тирик тарих» дастури доирасида ва давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларни ишлаб чиқариш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва қўшимча маблағлар жалб қилиш;
киноиндустрияни иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, имтиёз ва преференциялар берилган махсус кино ҳудудларини ташкил этиш;
миллий фильмларни хорижий кино бозорлари ва кинофестивалларда кенг тарғиб қилиш ва бошқалар.
Миллий кенгашнинг асосий вазифалари:
«Тирик тарих» дастури доирасида яратиладиган фильмларнинг адабий ва режиссёрлик сценарийлари ғоявий-бадиий мазмунининг юқори даражасини таъминлаш;
кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш, устувор мавзу ва жанрлар бўйича квоталарни белгилаш;
Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида «Тирик тарих» дастури бўйича тарихий фактларни аниқлаш учун экспертлар илмий гуруҳини шакллантириш.
Шунингдек, халқаро кинофестиваллар ва кинотақдимотларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Ҳужжатга кўра, Халқаро кинопродюсерлар федерацияси аккредитация қилган кинофестивалларнинг номинация ғолиблари ёки Гран-при соҳибларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда мукофот бериш режалаштирилмоқда.
Жаҳон
Маданият
Жамият
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ