Маданият
Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» («Ал-Жомеъ Ас-Саҳиҳ») қўлёзмаси нусхаси Туркиядан топилди.
Памуккале университетида сақланаётган, ёши 825 йилга тенг бўлган ушбу қўлёзма Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида илк бор оммага тақдим этилди.
Профессор Маҳмуд Язиж у дунёдаги энг қадимий бу нусхалардан бири эканини таъкидлар экан, кўп манбаларда Қуръондан кейинги энг ишончли манба сифатида эътироф этилганини айтади.
Ташкил этилган ҳафталик тадбирларида яна бир қатор кўп ноёб қўлёзмалар ҳам намойиш этилган. Хусусан, булар орасида илк бор ўзбек номи учраган Қуръон, Бобурийлар даврида ёзилган туркий тилдаги қўлёзмалар ҳам бор.
Масалан, юқорида айтилган Қуръони Карим нусхаси Темурийлар даврида Муҳаммад Султон мирзо қизи, малика Шодмалик томонидан ҳижрий 871 йилда (милодий 1467 йилда) кўчирилган. Қўлёзманинг хотимасида малика араб тилида ўзи ҳақида маълумот бериб ўтади. У отаси Муҳаммад Султон, бобоси Жаҳонгир, катта бобоси Амир Темур Кўрагон эканини ёзиб қолдирган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ