«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарга чегирмалар эълон қилди

Сақлаш
21:30 / 22.12.2021 833 0

«Ўзбекистон темир йўллари» Президентнинг 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, мамлакатда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари учун чегирмалар ҳақида эълон берди.

 

Фармонга мувофиқ, 31 декабрь–2022 йил 4 январь, 21–23 март ва 1–2 сентябрь кунларида қуйидаги байрам чегирмалари мавжуд:

 

- нафақахўрлар, ногиронлар, 1941–1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан — 50 фоиз;

 

- олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан — 15 фоиз;

 

- оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда), чиптанинг тариф қисмидан — 15 фоиз;

 

- бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ — йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан — 15 фоиз;

 

- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан — 10 фоиз.

 

Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//