Маданият
Ушбу марказ Туркиянинг Карабук университетида ташкил этилади. Бу ҳақда «Дунё» нашри хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Туркиянинг Карабук университетида бўлди.
Ташриф давомида университет проректори, профессор Имоил Караш билан музокара ўтказилган. Унда Карабук университети ҳузурида «Ўзбек тили тадқиқотлари маркази»ни очиш тўғрисида келишувга эришилган.
Проректор Имоил Караш бугунги кунда мазкур олий таълим муассасасида 10 мингдан зиёд хорижий талаба таҳсил олаётганини маълум қилган ва унда ўзбекистонлик талабаларнинг ўрни муҳим эканлигини билдирган. Ўзбекистонлик талабалар ўқиш жараёнида юқори кўрсаткичларга эришиб, университет ижтимоий ҳаётида ҳам фаол эканлиги мамнуният билан қайд этилган.
«Ўзбекистон раҳбариятининг хорижий мамлакатларда ўзбек тили марказларини очиш бўйича саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбек тили ва адабиётига бўлган юқори қизиқишни инобатга олиб, университетимиз ҳузурида «Ўзбек тили тадқиқотлари маркази»ни очишга қарор қилдик. Яқин келажакда марказнинг тантанали очилиш маросимини ўтказамиз», – деган Имоил Караш.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ