Маданият
14 октябрь куни Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Венгриянинг Лакителек шаҳрида Мир Алишер Навоийга бағишлаб ўрнатилган бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон маданият вазири биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, мамлакат элчиси Ойбек Шахавдинов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илёс Арабов ва бошқалар иштирок этган.
Венгрия томонидан ҳам 100 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан, давлат парламенти спикери ўринбосари Шандор Лежак, Ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг хавфсизлик сиёсати бўйича давлат котиби Питер Старай, Маданият ва инновациялар вазирлигининг маданият масалалари бўйича давлат котиби Магдольна Завогья ҳамда сиёсий, маданий доира вакиллари, олимлар, журналистлар, дипломатик корпус вакиллари қатнашган.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан амалга оширилган бўлиб, у Ўзбекистонга бағишлаб Венгрияда очилган биринчи маданий ёдгорлик ҳисобланади.
Тадбир давомида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби Питер Старай Навоий бюстининг Венгрияда ўрнатилиши Бош вазир Виктор Орбан ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасидаги яқин дўстлик ва биродарлик алоқаларининг натижаси эканлинини қайд этган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77371
Жамият
56500
Жамият
55700
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ