Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилди

Сақлаш
22:06 / 14.10.2024 69 0

Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан, жамоат транспорти воситалари ҳаракатланадиган тасмаси бор йўлдан бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Бироқ бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши мустасно.

 

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан фойдаланиши тақиқланган транспорт воситалари айрим истисно ҳолатларда ҳаракатланиши мумкин. Бунда улар ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан то 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиш ҳуқуқига эга.

 

Эътибор бериладиган жиҳати, мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмаса ва унга йўл берсагина бундай транспорт воситаларига ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш ҳаракатини амалга оширишига рухсат этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//