Маданият
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Шокир Холиқов томонидан суратга олинган «Якшанба» фильми Марказий Осиё фильмлар фестивалида иштирок этади.
Мазкур фестиваль 20-22 ноябрь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтади ва унда минтақадаги энг яхши фильмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Фестиваль танлов дастурига эга эмас, яъни унда фильмлар фақат намойиш қилинади.
Маълумот учун, «Якшанба» фильми жорий йилнинг июль ойида Японияда ўтказилган «Skip City International D-Cinema» фестивалнинг олий соврини билан тақдирланган эди.
Шунингдек, кинокартина Франциянинг Нант шаҳрида ўтказилган «FESTIVAL UNIVESCINE A LʼEST» кинофестивалида ҳам «Энг яхши фильм» номинацияси бўйича ғолиб бўлган.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ