Жамият
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақидаги хабар 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02:34да келиб тушган ва Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан соат 02:40да ёнғин жойи ўраб олинган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг ички қисми, шунингдек, қўшни уйлар ва уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.
Ёнғинни ўчириш вақтида уйнинг иккинчи қаватида 10-хонадон эгасининг куйган ҳолдаги жасади, яшаш уйининг ювиниш хонасидан эса фарзандининг тутунга димиққан ҳолатдаги жасади топилган.
“Уйда истиқомат қилувчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва 4 нафар вояга етмаган болалар Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ