“Дийдор театр-студия”сида янги спектакль премьераси бўлди

Сақлаш
17:35 / 16.09.2024 58 0

“Дийдор театр-студия”сида “Бузрук ҳақида афсона” спектакли премьераси бўлиб ўтди. Спектаклни Габриел Гарсиа Маркеснинг “Бузрукнинг кузи” романи асосида Александр Патрушев саҳналаштирган.

 

 

“Бузрук ҳақида афсона” спектаклида бош қаҳрамон ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, актёр Эгамберди Раҳимов ижро этган.

 

 

Ҳар бир қаҳрамон сўз ва ҳаракатида ўзлигини йўқотган, ишончдан айро, мақсадсиз, ахлоқсиз, худбин инсонларнинг жамоавий ва алоҳида-алоҳида, ўзигагина тегишли фожиаларини намойиш қилади.

 

 

Фантастик, мифологик унсурлардан самарали фойдаланилган спектакль бир қараганда колумблик ёзувчи романининг кўламини қамраб ололмагандек туюлиши мумкин. Лекин сиансдан кейин ҳар бир томошабин чуқур ўйга толиши шубҳасиз. Спектаклда мафкура орқали инсониятнинг тузоққа қандай тушиши фожиалари кўрсатиб берилади

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//