«Ҳоким бўлиш хаёлимга ҳам келмаган эди» – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Сақлаш
14:55 / 22.12.2021 830 0

Тошкент ёшлар форуми – 2021 тантанали ёпилиш маросимида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшларга мурожаат қилди.

 

– Завод, фабрика қуриб, сўз санъатидан узоқроқ бўлибман. Ҳоким бўлиш хаёлимга ҳам келмаган эди, шунинг учун гапга унчалик уста эмасман, – дея сўзини бошлади Ж.Ортиқхўжаев ҳамда форумнинг кўлами ва аҳамиятига тўхталиб, унда қўшни мамлакатлардан ҳам ёшлар иштирок этганини таъкидлади. Хусусан, Қозоғистон Республикасидан 31та ёшлар етакчиси ташриф буюрган.

 

– Бугун тақдимотда намойиш этилган барча ишлар амалга оширилади. Ёшларга берилган ҳар бир сўз нуқта вергулигача бажарилади. Президентимиз бажарилмай қолишига йўл қўймайди, – деди ҳоким.

 

Шунингдек, Ортиқхўжаев Ёшлар форумини ташкил этишда кўмаклашган Президент администрацияси, Ёшлар Иттифоқи ҳамда хорижий давлатлар элчиларига ўз миннатдорлигини билдирди.

 

– Ўзига ишонган инсонгина ватан келажагига ишониб яшайди. Ижтимоий тармоқларда ҳар нарсадан нолиб, норозилик билдирадиган одамлар ўзига ишонмайди. Биз бу форум орқали ёшларда ўзига ва ватанига ишонч уйғотишга ҳаракат қилдик. Агар ваъда берилган ишларнинг қайсидир қисмини бажара олмаган бўлсак, барчанинг кўз ўнгида ёшлардан кечирим сўрайман. Келажакда сизнинг кўмагингиз билан Тошкентни гуллатиб-яшнатамиз, – дея ўз сўзига якун ясади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//