Маданият
Абдулатиф Ибрагимович Ҳайдаров Ўзбекистон анимация студиялари ассоциациясига раҳбар этиб сайланди.
Сайлов кеча, 24 сентябрь куни ассоциациясининг умумий йиғилишида амалга оширилган.
Ҳайдаров маҳоратли ижодкор ва кўплаб анимацион фильмлар муаллифи ҳисобланади.
У 2010 йилдан бошлаб эркин ижодкор сифатида, 2016 йилдан эса “ASTIR ANIMATION STUDIO” МЧЖ раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Абдулатиф Ҳайдаров “Автосаргузаштлар”, “Сайёҳ” мультсериаллари, “Хасис баққол”, “Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат”, “Тўмарис” ва “Абу Райҳон Беруний” каби анимацион фильмларга муаллифлик қилган.
Шунингдек, у мазкур картиналар орқали миллий анимация соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган.
Маълумот учун, Ўзбекистон анимация студиялари ассоциацияси 2020 йилда нодавлат нотижорат ташкилот сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ