Хитойдаги Ипак йўли кинофестивали танловига ўзбек фильми ҳам қабул қилинди

Сақлаш
21:54 / 20.09.2024 75 0

21–25 сентябрь кунлари Хитойнинг Циан шаҳрида бўлиб ўтадиган Ипак йўли кинофестивали бўлиб ўтади.

 

Кинематография агентлигининг хабар беришича, фестиваль доирасида ташкил этилиши режалаштирилган фильмлар танловига Акбар Бектурдиевнинг “Ўзбек қизи” бадиий фильми ҳам қабул қилинган.

 

 

Фестиваль расмий сайтида келтирилишича, 136 давлатдан 2065 та кино конкурс учун тақдим этилган. Булар орасидан 24 та фильм танлаб олиниши кўзда тутилган.

 

Халқаро тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилган Ўзбекистон делегацияси таркибидан Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов, марказнинг Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Сайёра Худойбердиева ўрин олган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – “Баҳодир Ялангтўш” картинаси актёрлари Боир Холмирзаев ҳамда Тоҳир Саидов, фестиваль очилиш маросимида чиқиш қилиши кутилаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулайҳо Бойхонова, “House” ва “101-рейс” фильмлари режиссёрлари – Жамшид Нарзиқулов ва Акром Шоҳназаров, шунингдек, “Ўзбек қизи” фильми бош қаҳрамони Айсанем Юсуповалардан иборат ижодий гуруҳ ҳам Хитойдаги фестивалда иштирок этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//