Жамият
Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Тошкент ёшлар форуми – 2021 тадбири доирасидаги ёшлар билан учрашди ҳамда ёшлар ва банк ўртасида юзага келадиган муаммоли ҳолатлар ҳақида гапирди.
«Жиззах вилоятига борганимда, IT паркка кириб, ёш тадбиркорларимизнинг жуда кўп яхши ғояларини кўрдим. Афсуски, уларни молиялаштиришга имконият йўқ. Чунки, очиғини айтиш керак, ёшларимиз банкка боргани ҳайиқади, қўрқади. Нимага? У ерга боргандан кейин, бюрократияси, талаблари, бошқа ножўя ҳолатлари жуда кўп. Буни тан олишимиз керак. Ҳалиям бор. Чунки банкларда ислоҳотлар энди-энди бошланяпти.
Ёшлар банкка борса, банкдагилар кредит олиш учун биринчи навбатда биринчи тўловни тўлаш кераклигини айтади. Агар ёшларда пул бўлса, улар банкка борган бўлармиди? Шунинг учун биз эксперимент сифатида, энг яхши стартап лойиҳаларини танлаб олиб, уларга банксиз ўзимиз пул бердик. Энди у лойиҳалар амалга ошмоқда», деди Сардор Умурзоқов.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ