Болаларга қувонч улашилди

Сақлаш
12:01 / 21.12.2021 966 1

Куни кеча пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган 574-сонли “Қувонч” кўп тармоқли ихтисослаштирилган  давлат мактабгача таълим ташкилотида  Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан яна бир хайрли амалга қўл урилди.

 

Ўзбекистон Либерал  демократик партиясининг Яккасарой тумани депутатлар гуруҳи раҳбари Аҳмад Некбоев, саҳоватпеша тадбиркор Оллоҳёр Абдужабборов томонидан  имконияти чекланган, таянч тизимида нуқсони бўлган боғча тарбияланувчиларига тиббий жиҳозлар, телевизор, ортопедик анжомлар туҳфа этилди.     

 

 

Хайрия тадбирида Муқимий  номидаги  мусиқали драма театри актёри Бахтиёр Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Шуҳрат Дадажонов ва журналист Сайёра Абдуллаева иштирок этди. 

 

“Уларга кўрсатилган ғамхўрлик албатта, натижа беради, соғлигига ижобий таъсир кўрсатиб, тўшакка михланиб қолган беморларга ҳам ўзларининг мустақил юриш имкониятини беради. Доимий ғамхўрлик, мунтазам реабилитация муолажалари зарур”,  дейди биз билан суҳбатда ортопед-шифокор Сардорбек.  

 

 

Ишонамизки, бу каби  хайрли тадбирлари анъана тусини олиб, давом эттирилади.

 

 

1 Изоҳ

Манзура

06:01 / 01.01.1970

Кобилиятни Оллох беради, унинг руебга чикариш шу Азиз инсонлар махсули. Бу ишда чарманглар. Доимо Оллох олмадингиз ни берсин

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//