Жамият
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят аҳолисига қилган мурожаатномасида ҳудуддаги мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасига кириш бўйича кўрсаткичларини шармандали ҳолат деб атади.
Таъкидланишича, 2020 йилда мактаб битирувчиларининг 13 фоизи олийгоҳларга ўқишга кирган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 26 фоизга етган. Бундан ташқари, 2 минг 814 нафар 11-синф битирувчилари профессионал таълимга ўқишга қабул қилинган. 2022 йилда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини 30 фоизга етказиш назарда тутилган.
Вилоят ҳокими ушбу рақамларга тўхталар экан, кўрсаткичларни шармандали ҳолат деб атаган.
«Президентимиз олдимга иккита — таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари билан шуғулланасан деб жуда ҳам катта вазифаларни қўйган. Иккала тизимдаги камчиликларни ҳал этиш билан қаттиқ шуғулланяпмиз. Андижонда мактаб битирувчиларининг 26 фоизи олий таълим муассаларига кириши бу шармандалик.
Нима учун уларга бундай шароитларни яратиб беряпмиз? Нима учун ўқитувчиларнинг ойликларини ойма-ой таъминлаб қўйяпмиз? Нима учун президентимиз ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга чиқараман деб ҳаракат қиляпти? Натижа эса — 26 фоиз.
Авваллари пахтада ва бошқа ишларда бўлдик деб баҳона қилишарди. Бугун нимани баҳона қилади? Ахир мактабини ҳам супурмаяпти-ку? Биз уларга 26 фоиз ойлик тўламаяпмиз-ку? Юз фоиз, ойма-ой санаб оляпти-ку, ойлигини? Бу рақамлардан вилоят ҳокими сифатида ўзим ҳам уяламан», деган Шуҳрат Абдураҳмонов.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ