Жамият
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент ёшлар форуми — 2021 доирасидаги ёшлар билан учрашувда олий таълим муассасаларидаги форма масаласига тўхталиб ўтди.
«Ректорлик давримда ишимни форма бўйича тақиқларни бекор қилишдан бошлагандим. Аммо бу меъёр билан бўлиши керак. Масалан, бўйинбоғ тақиб келмагани учун дарсга киритмаслик каби ҳолатлар бўлмаслиги лозим. Олий таълим муассасаларининг кўпи молиявий мустақил, ўзини-ўзи таъминлайдиган таълим масканлари саналади. Уларнинг ўз дресс-кодлари борлигини ҳам инобатга олиш керак.
Олий таълим вазирлиги ва ўзимнинг позициямни айтадиган бўлсак, форма бўйича чеклов қўйишга йўл қўймаймиз. Олий таълим муассасасида кийиниш қандай бўлиш керак деганда, фақат рўмол боғламаган қизлар варианти эмас, рўмол боғлаш вариантлари ҳам берилиши керак», - деди вазир Тошқулов.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ