Жамият
Фарғона вилоятида ортиқча вазнга эга амалдорлар ва оддий фуқаролар озса, уларга ҳар бир озган килосига 500 минг сўмдан пул берилади. Бу ҳақида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 20 декабрь куни бўлиб ўтган сессияда айтиб ўтган.
Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида нутқ сўзлаган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ушбу тўлов ҳақида таъкидлаб ўтган.
«Агар амалдор 1 килога озса, ҳар озган килосига 500 мингдан олади. 5 килограммга озса, 2,5 миллион олади дегани бу. Бунинг учун у жойлардаги поликлиникалардан бирида рўйхатдан ўтиб, кунора килосини ўлчатиб туради. Ушбу қоида оддий халқ вакилларига ҳам қўлланилади. Улар ҳам бирдек ушбу суммаларни олади», — дея таъкидлаган вилоят ҳокими ўз мурожаатномасида.
Шунингдек, Бозоров касал бўлган фуқароларга ҳам пул бериб бориш режаси ҳақида ҳам гапириб ўтган. «Бундан ташқари, касалларга пул беришни ўйлаб турибмиз», — деб қўшимча қилган ҳоким.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ