Жамият
“Омикрон” дунёнинг қарийб 90 га яқин мамлакатида қайд этилди. Вазият кундан кунга мураккаблашиб бормоқда.
ЖССТнинг сўнгги баёнотига кўра, “омикрон” аниқланган мамлакатлар сони 89 тага етган. Хусусан, янги штамм Миср, Эрон, Қатар ва Украинада ҳам илк бор қайд этилган.
Буюк Британияда ўтган ҳафтада коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари рекорд кўрсаткич – қарийб 93 мингтага етиб, янги вариант доминант позицияни эгаллаган. Шу сабабли Лондон шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Нидерландия эса Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи бўлиб “омикрон”нинг кенг тарқалишига қарши локдаун тартибини жорий этишга мажбур бўлди. Ушбу чекловлар 19 декабрдан келгуси йилнинг 14 январигача амал қилади.
Тошкентда эса шу кунларда “Тошкент ёшлар форуми – 2021” форуми бўлиб ўтмоқда. Унинг очилишида иштирок этган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга бутун дунёда коронавируснинг “омикрон” штамми тарқалаётган бир пайтда бу каби оммавий тадбирларни ўтказиш қанчалик тўғри, деган савол берилди.
Ҳоким ҳали ваҳима қилишга эрталиги, ҳозирча ҳеч қандай хафв йўқлигини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда тадбирлар ўтказишга ҳеч қандай чеклов йўқ.
“Ҳозирча тадбирлар ўтказишга тўлиқ таъқиқ йўқ. Ўзбекистонда чуқур хавф йўқ. Хавф бўлганда, тадбирни ўтказмаган бўлардик”, – дея жавоб берган пойтахт ҳокими.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ