Жамият
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Янги йил арчаси табиий арчалардан кесиб олиб кўтарилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, А.Навоий кўчасида Янги йил арчасини тайёрлаш давомида Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шу атрофдаги Элдор қарағайи арча дарахтини ён шохларини кесиб олган.
Ҳолат юзасидан ободонлаштириш бошқармасининг масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан жарима жазоси қўлланилган.
Бироз вақт илгари Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ушбу ҳолатдан бошқарма бошлиғи ва бошқа раҳбарларнинг хабари бўлмагани айтилиб, шаҳардаги Янги йил арчалари буталган шох-шаббалар ёрдамида кўтарилаётгани айтилган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
78282
Жамият
56986
Жамият
56248
Жамият
51294
Жамият
//
Изоҳ йўқ