19 август — Ашуро куни. Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш лозим — Мусулмонлар идораси

Сақлаш
18:10 / 17.08.2021 1029 0

    Муҳаррам ойи бошланишининг биринчи — Ашуро куни 2021 йилнинг 19 август, пайшанба кунига тўғри келади. Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади, деб хабар бермоқда Мусулмонлар идораси.

    Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

    Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш лозим.

    Ашуро куни яқинларга кенгчилик қилиш – бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади, — дейилади ахборотида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//