Uzbekistan Airways Деҳлига парвозлар сонини оширди

Сақлаш
11:45 / 19.12.2021 742 0

Эндиликда Uzbekistan Airways 24 декабрдан бошлаб Ҳиндистон пойтахти Деҳлига авиақатновларни ҳафтасига икки мартаба – сешанба ва жума кунлари амалга оширишини маълум қилди.


Авиакомпанияга кўра:
 

– HY 421 Тошкент – Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш – 02.15, манзилга етиб бориш – 05.45.

– HY 422 Деҳли – Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш – 08.15, Тошкентга етиб келиш – 10.45.


Мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2 млн 282 850 сўм (багажсиз) ва 2 млн 612 459 сўм (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 млн 922 586 сўм (багажсиз) ва 4 млн 435 311 сўм (багаж билан бирга)ни ташкил этади.


Нархлар 17.12.2021 ҳолатига кўра амал қилиши айтилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//