Маданият
Кеча, 18 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудовга бағишлаб “Ёдимизда...” хотира кечаси ўтказилди.
Унда элимиз суйган хонандалар дилтортар қўшиқлари билан иштирок этдилар. Гулчеҳра Саъдуллаева, Ёдгор Саъдиев, Дилшод Раҳмонов каби санъаткорлар сўзга чиқиб, марҳумни ёд этдилар. Ўйнаган роллари, дубляж соҳасидаги меҳнатлари, қилган яхшиликлари тилга олинди.
Кечада шунингдек, Фатҳулла Маъсудовнинг оила аъзолари, мухлислари, яқинлари, фарзандлари ҳам қатнашди. Айни пайтда отасининг изидан бораётган Ф.Маъсудовнинг кенжа фарзанди тадбир сўнгида сўзга чиқиб, бобоси – Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаевнинг 81 ёши билан қутлади.
Хотира кечалари давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ